Audi "Майбах"нинг рақобатчисини ишлаб чиқармоқчи

Технология 05 Май 2016 7666

Audi компанияси раҳбарияти кейинги авлоддаги A8 седанининг ўта ҳашаматли узайтирилган версиясини яратиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу машина Mercedes-Maybach S-Class ва S-Class Pullman лимузинига рақобат ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда немис маркасининг бош муҳандиси Штефан Книршга иқтибос келтирган ҳолда Auto Express хабар бермоқда.

"Ауди"да янги авлоддаги А8 версиясининг миқдорини анча кенгайтириш режалаштирилмоқда. Моделнинг "Майбах" ва "Пульман"га рақобатчи версияларидан ташқари, купе кузовига эга версияси ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Бундан ташқари,  Книрш кейинги А8 автоном бошқарув тизими билан жиҳозланишини тасдиқлади. Автопилот моделга одам иштирокисиз автотураргоҳда, тирбандлик шароитида ҳаракатланишга ҳамда 60 км/соат тезлик билан мустақил юришга имкон беради.

Кейинги Audi A8 2018 йилгача пайдо бўлиши кутилмоқда. Моделнинг моторлар қаторига аввалгидек W12 двигатели киради, унинг ишчи ҳажми 6,3 литрдан 6,0 литрга камайтирилади. Бунда унинг қуввати 500 от кучидан 585 от кучигача ошади. Моделнинг "қувватланган" версияси 4 литрли 8 цилиндрли двигатель билан жиҳозланиши давом эттирилади, унинг қуввати 520 от кучидан 580 от кучигача оширилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар