БААда Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Жаҳон 05 Май 2016 16734

Шу йилнинг 2-8 май кунлари Бирлашган Араб амирликларининг Шаржа шаҳридаги “Қосимия” университети 2-давра Қуръони карим мусобақасини ташкиллаштирди. 

Мусобақада БААдаги 22 та университет талабаларидан иборат 300 нафардан ортиқ қорилар ва қориялар иштирок этмоқда ва мусобақа қуйидаги 4 йўналишда ўтказилмоқда: 

1. Қуръони каримни 30 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш; 

2. Қуръони каримнинг 20 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш; 

3. Қуръони каримнинг 10 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш; 

4. Қуръони каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш; 

5. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг 40 ҳадиси шарифини ёддан айтиб бериш;

Мазкур йўналишлари бўйича ғолиблар мақтов ёрлиғи ва пул мукофоти-билан-тақдирланади. 

Манба: muslim.uz

Кўпроқ янгиликлар