Башар Асад Путинга йўллаган табрикномасида Ҳалабдаги вазиятни Сталинград қамали билан тенглаштирди

Жаҳон 05 Май 2016 20481

Сурия президенти Башар Асад Россия раҳбари Владимир Путинга Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан йўллаган табрикномасида Ҳалабдаги вазиятни "Улуғ ватан уруши вақтидаги Сталинград қамали" билан қиёслаган. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар тарқатган.

"Ҳалабдаги вазият, шунингдек, Суриянинг кўплаб шаҳарларидаги вазият Сталинград қамали вақтидаги вазиятга яқин.  <...> Биз тажовузкор кучларни бутунлай маҳв этиш ҳамда Сурияда душманлар устидан ғалаба қозонишдан бошқасига рози бўлмаймиз", дейилган телеграмма матнида.

Бундан олдинроқ, Германия ТИВ раҳбари Франк Вальтер Штайнмайер Германия томони Ҳалабда тинчлик сулҳ тузилишини қутлаши ҳақида маълум қилганди.

Россия ва АҚШ томони Ҳалабда ўт очишни тўхтатиш бўйича битим тузган ва бу сулҳ 5 май кунидан бошлаб кучга кирган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 11479 Жамият
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 10899 Жаҳон
Қирғизистонда 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди
18:08 95 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги токзорга ташриф буюрди
Эксперт: Қозоғистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш вақти келди
17:49 175 Жамият
Фотожамланма: Ўзбекистон бўйлаб оммавий югуриш ғолиблари аниқланди
17:47 746 Жамият
АҚШ телеканали яна битта "Янги Зеландия"ни кашф қилди
17:10 1580 Жамият
Халқаро фан олимпиадаси: Ўзбекистон вакиллари медалларга эга бўлишди
17:08 1645 Жамият
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг узумчилик билан шуғулланувчи йирик корхонасида бўлди
Мутахассис: Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ёмонлашмоқда
16:16 5986 Жамият
Кўпроқ янгиликлар