Белни бақувват қилувчи 6 та машқ

Жамият 05 Май 2016 16937

Офис шароитида муттасил ишлаш, ҳар қандай кишининг соғлиғига маълум маънода путур етказиши мумкин. Бунда, асосан, умуртқа зарар кўради. Кўп ёки нотўғри ўтириш умуртқа билан боғлиқ турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо бу каби кўнгилсизликларга тушиб қолмасликнинг йўллари бор ва бу жуда оддий. Турли жисмоний машқлар бел, умуртқа ва куракларни бақувватлаштириб борса бўлади. Қуйида ана шундай машқлардан энг яхши самара берувчи олтитаси ҳақида сўз юритилади.

1. Тиззалаган ҳолда гантел кўтариш

Гантелни ўнг қўлингизга олинг. Чап оёғингизнинг тиззасини буклаган ҳолда ўриндиққа мослашиб олинг ва танангизни бироз эгган ҳолда чап қўлингиз билан уни кўтариб туринг. Чуқур нафас олиб, гантелни юқорига кўтаринг. Икки сониядан сўнг нафас чиқариб, гантелни секин-аста пастга туширинг. Барча ҳаракатларни елка ва бел мушаклари ёрдамида бажаринг.

2. Қўлларни ортга ва орқага кўтариш

Тиззаларни бироз буккан ҳолда, ортга энгашинг, аммо бел тик бўлиши керак. Шу ҳолатда қўлларни ортга тисалтиринг ва имкон қадар ушлаб туринг. Сўнг яна аввалги ҳолатга қайтинг.

3. Тортилиш

Бу бел учун жуда катта самара берувчи машқдир. Уни бажариш учун турник бўлса, кифоя. Турникда тўлиқ чўзилган ҳолатда, хотиржам осилинг. Сўнгра имкон қадар юқори, иложи бўлса, иякдан баланд тортилинг. Тортилиш вақтида қўлларингизни қанчалик кенг ушлаб олсангиз, бел мушаклари шунчалик мустаҳкамланади.

4. Қорин билан ётган ҳолатда машқ бажариш

Қорнингиз билан ётиб олинг ва тананинг олд қисмини қўлларингизни тўғрига чўзган ҳолда кўтаринг. Шундан сўнг, қўлларингизни жуфтлаштиринг. Қўллар тирсакдан юқори ҳолатда турган бўлиши керак. Нафас чиқарган ҳолатда қўлларни пастга туширинг ва шу машқни яна давом эттиринг.

5. Тирсаклар ёрдамида машқ

Қорин билан ётган ҳолатда бармоқларни бошнинг орқа қисмига бирлаштиринг. Нафас олган ҳолда тананинг олди қисмини имкон қадар юқори кўтаринг. 1-2 сониядан сўнг нафас чиқарган ҳолда танани пастга туширинг.

6. Штанга ёрдамида машқ

Бу машқни “хайирли тонг” деб ҳам номлашади. Бўш штангани олинг ва уни елкаларингизга жойлаштиринг. Чуқур нафас олинг ва бўксани орқага чекинтириб, тўғри ҳолатда олдинга энгашинг. Ва яна олдинги ҳолатингизга қайтинг. Машқни шу тарзда давом эттиринг.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар