Биологлар энг машҳур судралиб юрувчилар рейтингини тузишди

Жамият 05 Май 2016 4785

Оксфорд олимлари Wikipedia қидирув сўровларини таҳлил қилган ҳолда дунёдаги энг «машҳур» судралиб юрувчи жониворлар рейтингини тузиб чиқишди. Тадқиқот натижаси Biological Conservation журналида чоп этилди. 

Тадқиқотчилар 2014 йилда Wikipedia’нинг инглизча саҳифаларидаги 55,5 миллионга яқин кўриб чиқилган маълумотларни таҳлил қилишди. Wikipedia’да 10 002та турдаги судралиб юрувчилар ҳақида маълумотлар киритилган бўлиб, тадқиқотчилар интернет фойдаланувчилари асосан заҳарли, инсон учун хавфли бўлган турларига қизиқиш билдиришини аниқлашди. Шунингдек, инсонлар қидирув саҳифасида баҳайбат танали ёки йўқолиб кетиш хавфида бўлган жониворларни қидиришлари маълум бўлди. 

2014 йил сарҳисобига кўра Wikipedia’да  фойдаланувчиларни кўпроқ қуйидаги жониворлар қизиқтирган: баҳайбат индонезия калтакесаги, қора мамба, тожли денгиз тимсоҳи, қироллик кобраси, Аризона калтакесаги (Heloderma), заҳарли сув илонлари (Gloydius), миссисипи аллигатори, терисимон тошбақа, нил тимсоҳи ва яна ўнлаб боа бўғма илонлари.

Энг машҳур судралиб юрувчи ҳайвон индонезия калтакесаги бўлиб чиқди — унинг Wikipedia’даги саҳифасига фойдаланувчилар 2 014 932 марта киришган. Бу дунёдаги энг катта калтакесак тури бўлиб, баъзиларининг узунлиги 3 метр ва оғирлиги эса 100 килограммдан ошиши мумкин. Айни дамда бу жонзотлар йўқолиб кетиш хавфидаги судралиб юрувчилардир.

Мазкур тадқиқот натижалари йўқолиб кетаётган жонзот турларини сақлаб қолиш учун чора-тадбир кўришда аҳамиятли ўрин тутиши мумкин. Олимлар ўз тадқиқотларини янада кенгайтириб, бошқа турдаги жониворлар, ҳаттоки ўсимликларни ҳам текшириб чиқишни режалаштиришди. Шунингдек, улар Wikipedia’дан ташқари бошқа маълумотларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар