Британ патруль катери Гибралтар яқинида испан қўриқчи кемасини ўққа тутгани маълум бўлди

Жаҳон 05 Май 2016 5220

Британиянинг "Сейбр" патруль катери АҚШнинг "Флорида" атом сув ости ракета ташувчисини Гибралтарга яқинлашишига халақит қилган "Рио Седена" испан қўриқчи кемаси томон сигнал ракеталари билан огоҳлантирувчи ўт очгани маълум бўлди. Бу ҳақда The Sun британ газетаси хабар бермоқда.  

"Бу испанлар учун нафақат хавфли ўйин, балки АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига бундай нафрат билан қараш НАТО бўйича иттифоқдошга муносиб эмас", деб Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди ҳисобланувчи Гибралтарнинг юқори лавозимли амалдори сўзларини келтирмоқда газета. 

Нашр маълумотларига кўра, испан кемаси АҚШ сув ости кемасининг йўлини икки марта тўсган ва "Сейбр" ҳар гал огоҳлантирувчи ўқ узган. Бу воқеа апрель ўрталарида юз берган ва газетанинг маълум қилишича, Қироллик флоти раҳбариятидаги манбалар бу ҳолатни тасдиқлашган.   

"Флорида" сув ости кемаси охир-оқибат соҳилга яқинлаша олган ва кичик тўхташдан кейин шу куниёқ халқаро сув ҳудудларига қайтган.

"Огайо" туридаги SSBN-728 "Флорида" сув ости кемаси АҚШ ҲДК таркибига 1983 йилда киритилган. Дастлаб сув ости кемаси 24 та "Трайдент-1" ракетаси билан қуролланган бўлган. 2003-2006 йилларда "Флорида" "Томагавк" (22 отувчи қурилма ва 154 ракета) қанотли ракеталари ташиб юрувчи кемага қайта жиҳозланган ва SSGN-728 белгисини олган. 2011 йилда халқаро кучлар коалициясининг Ливиядаги ҳарбий операцияси давомида кемадан 90 дан кўпроқ "Томагавк" ракетаси отилган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар