Бурундининг собиқ президенти Жан-Батист Багаза оламдан ўтди. У 4 май куни Брюссель шифохонасида 69 ёшида вафот этган. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб ТАСС хабар берди. 

Жан-Батист Африкадаги бу давлатни 1976-1987 йилларда бошқарган.

Бурунди ҳукумати собиқ давлат раҳбарининг вафоти туфайли мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Жан-Батист Багаза тутси қабиласидан чиққан. Унинг ҳукумат тепасига келиши арафасидаги йилларида тутси ҳамда хуту қабилалари ўртасида тез-тез қонли тўқнашувлар бўлиб турар эди. 

1976 йилда полковник Жан-Батист Багаза бош штабга раҳбарлик қилган даврда ҳарбий тўнтариш амалга оширди, натижада Бурундининг биринчи президенти тутси қабиласи вакили Мишель Мичомберго ҳукуматдан ағдарилади. Багаза давлатга раҳбарлик қилган давр деярли тинч ўтган. У 1987 йили қон тўкмасдан амалга оширилган ҳарбий тўнтариш давомида ҳокимиятдан четлатилади. Унинг ўрнига тутси қабиласидан Пьер Буйоя президент этиб тайинланади. 

Багаза аввалига Уганда кейин Ливия давлатида қочқинликда яшайди. 1994 йили у Бурундига қайтади. У миллий тикланиш партиясини бошқарди ва бир умрлик сенатор мақомини олди.