Бушлар оиласи Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортишди

Жаҳон 05 Май 2016 3609

АҚШнинг собиқ президентлари тўнғич Жорж Буш ва кенжа Жорж Буш республикачилардан президентликка ягона номзод - Дональд Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортишди. 

41-президент ҳисобланмиш тўнғич Жорж Буш учун бу республикачилар томонидан қўйилган номзодни биринчи марта қўлламайдиган сайлов кампанияси бўлади. Матбуот котиби Жим Макгратнинг сўзларига кўра, "президент Буш сиёсатдан узоқлашди" ва бу қоидада ягона истисно сайловлардан муддатидан аввал номзодини олган ўғли - Жеб Бушнинг кампаниясинини қўллаб-қувватлагани бўлди. 

АҚШнинг 43-президенти кенжа Жорж Бушнинг шахсий ёрдамчиси Фредди Форд собиқ давлат раҳбарининг "президент кампаниясида қатнашиш ва унга изоҳ бериш нияти йўқ"лигини маълум қилди. 

Апрель ойининг охирида The New York Times газетаси Жеб Бушнинг Трамп кампаниясини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда сайловларда у билан вице-президент сифатида иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эди. Бушнинг катта ёрдамчиси Салли Бредшоуга шундай мазмундаги саволни беришганида, у бунга жавобан кулиб юборган.

Кўпроқ янгиликлар