Chanel № 5 атири 95 ёшга тўлди

Lifestyle 05 Май 2016 4910

1921 йилнинг 5 майида парфюмерия тарихидаги энг машҳур ифор тақдим этилган. 95 йилдан буён Chanel № 5 савдоси компанияга ярим миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди. 

Афсоналарга кўра, бу атирни гул бўйларидан зериккан ва ҳақиқий аёллик ҳидини яратишни орзу қилган Коко Шанель парфюмер Эрнест Бо билан бирга яратган. Россиялик муҳожир билан Шанель Канн соҳилида танишиб қолган. 

Реклама кампанияси бошида Коконинг ўзи модель сифатида иштирок этган. Кейинроқ Chanel № 5 атирини намойиш этган биринчи машҳур инсон франциялик актриса Катрин Денев бўлган.

Бренд юзи сифатида, шунингдек, Кароль Буке, Николь Кидман, Эстелла Уоррен, Одри Тоту, Мишель Бюдхен, Ванесса Паради ҳам қатнашган. 

Мерилин Монро тунда қандай либос кийиши тўғрисидаги саволга “Chanel № 5 дан бир неча томчи” деб жавоб бергандан кейин атир ўта оммалашиб кетган.

 

Кўпроқ янгиликлар