Дунёнинг "энг яшил" авиакомпаниялари номлари эълон қилинди

Жаҳон 05 Май 2016 2271

Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси атроф-муҳитни энг кам ифлослантирадиган авиакомпания деб топилди.

Буюк Британиядаги Уорикс университети тадқиқотчилари 20та йирик ташувчининг ишини таҳлил қилиб чиқишди. Бу борадаги рейтингни тузишда ёқилғи ёндирилганда самолётлардан чиқадиган карбонат ангидрид чиқиндиларига доир 2014 йилги маълумотлар ҳисобга олинди. Тадқиқот натижалари Travel + Leisure нашрида чоп этилди. 

2014 йилда Finnair фақат биоёқилғида ишлайдиган самолётлар томонидан амалга ошириладиган биринчи - Хельсинки — Нью-Йорк трансатлантик рейсини йўлга қўйди. Биоёқилғи қовуришга мўлжалланган қайта ишланган ёғдан тайёрланади.

Тадқиқот муаллифларидан бири Фредерик Дальманн Finnair'нинг бундай юқори натижага эришишини компаниянинг етарлича янги ва экологик самолётларни эксплуатация қилишида деб ҳисоблайди. 

Рейтингдаги иккинчи поғонани Португалиянинг TAP Portugal, учинчи ўринни эса - Австралиянинг Virgin Australia  ташувчиси эгаллади. 

Тадқиқ этилган компаниялар орасида энг ёмонлари деб, Американинг American Airlines, Delta Airlines ва United Airlines авиакомпаниялари топилди. 

Олимлар сўнгги ўн йилда авиация соҳаси алоҳида компания ва тадбиркорларнинг кўрган чораларига қарамай, атмосферани ифлослантириш даражасини пасайтира олмаганини таъкидлашди.

Кўпроқ янгиликлар