Эрон ҳукумати, Ғарб санкциялари жорий қилингунча жаҳон нефть бозоридаги улушини қайтариб олгач, 1-2 ой ичида ОПЕКнинг нефть қазиб олишни чеклаш квотасига қўшилади. 

Эрон миллий нефть компанияси бошқарувчи директори Рукниддин Жаводий шу ҳақда баёнот берди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги. 

Ҳозирги кунда Эрон суткасига 3,8 млн. баррель нефть қазиб олмоқда. Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Эронга нисбатан ғарб санкциялари жорий қилингунча мамлакатда кунига 3,5–3,7 млн. баррель нефт қазиб олинган. 

Эрон апрель ойи ўрталарида нефть қазиб олиш кўрсаткичини июнгача ғарб санкцияларигача бўлган давр даражасига чиқариш режасини эълон қилган эди.