«Фейеноорд» жамоасининг Нидерландия Кубоги финалида эришган ғолиблиги шарафига жамоа ярим ҳимоячиси Элйеро Элиа оёғига татуировка чиздирди. Лекин бу татуировка 2та хато билан чизилган. Бу татуировка сурати Instagram саҳифасига жойлаштирилган.

Унда Feyenoord сўзи ўрнига Fenenoond сўзи ёзилган. Шунингдек, 29 ёшли футболчи финал ўтказилган кунни адаштириб юбориб, "келажакка кетиб қолган". Яъни татуировкад 24 апрель куни кечган баҳс 24 май куни ўтказилгани ёзилган.

«Фейеноорд» финалда «Утрехт»ни 2:1 ҳисобида енгди ва ўз тарихида 12 марта бу совринга эришди.

Элйеро Элиа Роттердам жамоасига 2015 йилнинг августида келиб қўшилган, унинг жамоа билан шартномаси 2 йилга тузилган. 2015/16 йилги мавсумда футболчи «Фейеноорд» учун 23та ўйин ўтказди ва 5та гол урди. Элиа 2009 йилдан буён Нидерландия терма жамоасига чақириб келинади ва термада 28та учрашувда майдонга тушган.