Англия футбол ассоциацияси «Манчестер Юнайтед» ва «Лестер» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида жамоалар футболчилари Роберт Ҳут ва Марвон Феллайни ўртасида кечган жанжалли вазият учун уларга жазо тайинлади.

Германиялик ва бельгиялик бу футболчилар энди АПЛ доирасидаги 3тадан учрашувни ўтказиб юборишади.  Камералар Ҳутнинг Феллайнининг сочларидан тортгани, «Манчестер Юнайтед» футболчиси эса бунга жавобан тирсаги билан унга зарба берган.

Икки футболчи ҳам спортчига хос бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда айбланган. Ҳут бу жазога муносабат билдирган ва 3 ўйиндан четлатиш адолатсиз экани ҳақида айтган.

Қайд этиш керакки, АПЛнинг жорий мавсуми якунига 2та тур қолди ва футболчилар бу 2 тур ўйинидан ташқари кейинги мавсумнинг биринчи учрашувини ўтказиб юборишади.