Покистон ҳукумати аввал режалаштирилганидек АҚШдан эмас Россия ва Хитойдан қурувчи самолётлар харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар ёзган.

Нашрнинг эслатишича, февраль ойида АҚШ Покистон билан F-16 русумидаги 8та ҳарбий самолёт савдоси бўйича келишувга эришганди. Бу харид қиймати 270  млн долларга баҳоланганди. Тахмин қилинишича, бу орқали АҚШ покистонликларга имтиёзли нархлар тақдим этган.

Лекин 2 май кун АҚШ Давлат департаменти имтиёзлар бекор қилингани ҳақида билдирди. Бу эса Покистон қирувчи самолётлар учун 700 млн доллардан ортиқ маблағ тўлаши кераклигини англатади.

3 май куни Покистон бош вазирининг Миллий хавфсизлик ва халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартаж Азиз агар АҚШ томони ҳеч қандай имтиёзлар тақдим этмаса, бошқа етказиб берувчига мурожаат қилиниши ҳақида маълум қилди.

FT нашрининг Покистон ТИВдаги юқори мартабали аъёнига асосланиб хабар беришича, мамлакат Россиядан Су-35 қирувчилари ҳамда Хитойдан J10 ва J20 русумли ҳарбий самолётларини харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.