GoPro Нью-Мексико штати космодромидан учрилган SpaceLoft-10 ракетасига ўрнатилган видеокамераларнинг тасвирларини намойиш этди.  Ракета NASA лойиҳаларини тўртинчи марта ижро этаётган Колорадонинг UP Aerospace хусусий космик компаниясига тегишлидир. 

Видеода 6 метрли ракета тахминан 120 км. баландликка учганини кўриш мумкин. Унинг парвозидан бир дақиқалар ўтгач, Maraia капсуласи ракета ташувчидан ажралган. Аслида парвоздан мақсад ҳам айни капсуланинг синови ва яна 4та алоҳида тажриба ўтказиш бўлган. 

Ракетанинг ўз ўқи атрофида айланиши барқарор парвозини таъминлаши билан изоҳланади. 3 дақиқалардан сўнг, Maraia ер атмосферасига кириб, полигонга муваффақиятли қўнган. 

Лавҳага қолдирилган изоҳга кўра, буларнинг бари GoProда суратга олинган.

Ушбу видеолавҳаларнинг қисқартирилган шакли NASA сайтида 2015 йил ноябрь ойидаёқ эълон қилинган эди. Аммо ўшанда улар GoPro камералари ёрдамида суратга олинганини ҳеч ким маълум қилмаганди.