Халқаро валюта жамғармаси Рон ван Руден раислигида 10 майдан 18 майгача Украинага ташриф буюради. Бу ҳақда ХВЖнинг Украинадаги доимий вакили Жером Ваше маълумотига таяниб Reuters хабар тарқатди. 

“ХВЖ миссияси Украина ҳукумати билан сиёсий даражада EFF келишуви доирасида иқтисодий қўллаб-қувватланадиган дастурни иккинчи марта қайта кўриб чиқиш контекстида муҳокамани давом эттиради”.