ХХР марказий ҳарбий кенгаши коррупцияга қарши инспекторлардан иборат гуруҳларни бир неча ҳарбий қисмларда текширув ўтказиш учун сафарбар этди, деб хабар қилмоқда Хитой марказий телевидениеси.

Инспекторлар вазифасига киришишдан аввал 2 кун мобайнида махсус тайёргарликдан ўтишган. Жами бўлиб 10та ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, айнан қайси ҳарбий қисмларда текширувлар бўлиши сир сақланмоқда. 

"Сиз қуролли кучларни кучайтириш ва уларнинг сафини тозалаш борасида муҳим вазифасини бажармоқдасиз. Мамлакат раҳбари Си Цзиньпиннинг чуқур ишончи ва сизлардан кутаётган натижалар ёдингиздан чиқмасин", - деган инспекторлар олдида маъруза қилган Хитой Марказий кенгаши раиси ўринбосари генерал Сюй Цилян.

2012-13 йилларда мамлакат ҳокимиятига ХХР раиси ва Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби Си Цзиньпин бошчилигидаги бешинчи авлод раҳбарияти келгач, коррупцияга қарши кураш кескин тус олди.