Хитойда 31та бармоқли чақалоқ туғилди

Жамият 05 Май 2016 18105

Хитойнинг Хунан провинциясида қўлида 15та, оёқларида 16та бармоғи бор бола дунёга келди. Яна чақалоқнинг ҳар бир қўлида иккитадан кафти бор ва уларнинг бош бармоқлари йўқ. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб РИА Новости хабар бермоқда. 

Чақалоқнинг ота-онаси жарроҳлик амалиёти учун зарур бўлган 30 минг долларни тўплашга ҳаракат қилмоқда. Интернет орқали улар олти минг доллар тўплашга муваффақ бўлишди. Шифокорлар бундай катта миқдорда пул талаб қилганларига сабаб, улар чақалоқда бош бармоқлар ҳосил қилишлари керак.

Ғаройиб чақалоқнинг онасида ҳам полидактиктия аломатлари бор: унинг қўл-оёқ бармоқлари олтитадан. 

Полидактилия (кўпбармоқлилик) – ҳар беш мингта чақалоқдан биттасида учрайдиган анатомик ўзгариш. Одатда ортиқча бармоқ болаликдаёқ олиб ташланади. 

Опра Уинфри ва Ҳолли Берри машҳурлар ҳам “сербармоқ” бўлган. Рекорд эса ҳиндистонлик Акшат Саксенга тегишли – унинг умумий ҳисобда 34та (еттитадан қўлларида ва ўнтадан оёқларида) бармоғи бор.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар