Маълумки, HP Pavilion классик ноутбуклари асосан 3 хил кўринишда ишлаб чиқарилади. Улар 14, 15,6 ва 17,3 дюймли экранлар билан фарқланади. Эндиликда, ишлаб чиқарувчи уларни айримларининг қалинлиги ҳамда вазни аждодларига қараганда 11-22 фоизга камайтирилганини таъкидламоқда. 

Мисол учун, HP Pavilion 14нинг қалинлиги 19,5 мм бўлгани ҳолда вазни 1,5 кгни ташкил этади. HP Pavilion 15 эса, 22,5 ммли қалинликда 1,93 кгга тенгдир. Янгиликларни клавиатура ёнидаги бўш ҳудудларга туширилган тўғри чизиқлардан ҳам ажратиб олса бўлади. 

Компания HP Pavilionнинг 2016 йилги моделлари ҳисоблаш негизига Intel ва AMD чипларини асос қилиб олган. Биринчи ҳолатда, Skylake авлодининг Core i7 чипларигача қўлланилса, иккинчи русумида AMDнинг A12-9700P чиплари ҳақида сўз боради. 

Албатта, ушбу процессорлар энг қиммат ноутбук тўпламларида NVIDIA GeForce 940 / GTX 950M / GTX 960M ёки AMD Radeon R7 видеокарталари билан жуфтликда ишлайди. 

HP Pavilion ихчам компьютерларининг янги авлоди бошқа таснифларига шунингдек, Windows Helloда фойдаланувчи юзини аниқлаш имконини берадиган Intel RealSense камераси, 16 Гбайтгача оператив хотира, Bang & Olufsen мутахассислари томонидан кучайтирилган стереодинамикалар ҳамда маълумотларни сақлаш учун турли кўринишлардаги хотира базалари (SSD до 512 Гбайт, HDD до 2 Тбайт и HDD + SSD до 2 Тбайт + 128 Гбайт)ни киритиш мумкин. 

Бундан ташқари, ноутбукларнинг йирик вакиллари қоидага мувофиқ Full HD IPS-матрицалари билан жиҳозланган. Шу билан бирга, уларнинг сенсор дисплейли намуналари ҳам сотувга чиқарилади. Арзонроқ моделлари эса 1366 × 768 нуқта ўлчамли экранларга эга бўлади.

HP Pavilion 14” нинг янги авлоди харидорга 540 долларга тушади ва июнь ойида савдога чиқарилади. 15,6” ва 17,3” ли моделлари эса Америка чакана савдосида бир ой олдинроқ чиқиб, 580 ва 900 доллар атрофида сотила бошланади.