Қамчиқ довонида ҳаракат тўлиқ ҳажмда қайта тикланди

Ўзбекистон 05 Май 2016 21551

Қамчиқ довонида юз берган ер кўчиши оқибатлари тўлалигича бартараф этилди, автомобиллар ҳаракати эса тўлиқ ҳажмда қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазирликлар вазирлигидаги манбага асосланган ҳолда Sputnik агентлиги хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотига кўра, довонда иш олиб бораётган махсус хизматлар барча керакли техника ва жиҳозлар билан таъминланган, шу боис, кўчки оқибатларини қисқа муддатда бартараф этишга муваффақ бўлинди.

"Мутахассислар кечадан буён кечасию-кундузи узлуксиз иш олиб боришди, 5 май куни ҳаракат қисман йўлга қўйилган эди ва секин-аста тўлиқ ҳажмда қайта тикланди”, — деб таъкидлаган у.

Мутахассислар келажакда шундай ҳодисалар қайта такрорланмаслиги учун ҳозирда тоғ ёнбағирларини ўрганишмоқда. Шунингдек, мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни тахминан соат 14:00да Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидаги қисмида кўчки содир бўлди. Содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Натижада 5 киши қурбон бўлган, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар эвазига 6 кишининг ҳаётини сақлаб қолинган.

Маълумот учун, Қамчиқ довони денгиз сатҳидан 2,2 км баландликда жойлашган бўлиб, ушбу довон орқали Ўзбекистонни Фарғона водийси билан боғловчи ягона йўл ўтган. Ҳар куни ушбу йўлдан 20 мингга яқин автомобил қатнайди.

Қиш вақтида довонда автомобиллар ҳаракати мураккаблашади. Қор кўп бўлганда ва ер музлаганда йўл вақтинча ёпилиши ҳам мумкин. Яқин орада ушбу довон орқали темир йўл ҳаракати ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47424 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7647 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18814 Ўзбекистон
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 19 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 228 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 422 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 454 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 1283 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 642 Жаҳон
Қуёшдан ҳимояловчи энг қимматбаҳо 10 кўзойнак
18:35 2473 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар