Кенияда уй қулаганидан олти кун ўтиб харобалар остидан тирик қолган аёлни топишди

Жаҳон 05 Май 2016 1743

Кенияда олти қаватли турар жой биноси қулаб тушганига олти кун бўлганда вайроналар орасидан бир аёл қутқарилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни кучли жала-ёмғирлар оқибатида кўп қаватли бино бузилиб тушган.

Ҳалокатдан тўрт кун ўтиб эса ушбу вайроналар орасидан 6 ойлик чақалоқ тирик топилганди

Уйнинг қулаши оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлган. 120 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган. 93 киши эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар