Қирғизистон Республикасида доллар курсининг арзонлашуви муносабати билан май ойида табиий газ тарифлари нархи пасайтирилди. Бу ҳақда “Газпром Кыргызстан” матбуот хизмати маълумотига асосланиб “Кабар” наши хабар ёзди. 

Матбуот хизмати хабарига кўра, 2016 йил май ойида табиий газ тарифи республика аҳолиси учун бир кубометрга 15,50 сомни ташкил этди. Саноат корхоналари, тижорат тузилмалари ва бюджет ташкилотлари учун эса ҚҚС билан бирга – бир кубометр учун 18,87 сом деб белгиланди.