Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фармойиши билан мамлакатнинг қўшни Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон республикаларидаги элчилари ўз лавозимларидан озод этилган. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси президенти аппарати сиёсий ахборот бўлими хабар берган.

Маълум қилинишича, Эмилбек Узакбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан, Эсенгул Омуралиев эса Қирғизистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилган.