АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон CNN телеканалига берган интервьюсида президентлик пойгасида республикачиларнинг ягона номзоди бўлиб қолган миллиардер Дональд Трамп хусусида берилган бир неча саволга жавоб берди. 

Жумладан, Ҳиллари Клинтон Трампнинг ахлоқини — «йўлда дуч келганларни чиқариб юборадиган қўпол ва тўпори йигитнинг қилиқлари»га қиёслар экан, республикачилар унинг олдида ўзларини йўқотиб қўйгани сабабли пойгаларда имкониятни бош беришганини айтган. Собиқ давлат котибининг фикрича, миллиардер кампанияси салбий ва агрессив моҳиятга эга. 

Клинтон хонимнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар фуқаролари Трампнинг хатти-ҳаракатини олдиндан айтиш қийинлиги туфайли ҳам уни президентликка сайлашмаслиги ҳақиқатга яқин. Чунки у лафетидан чиқиб кетган пушка каби нишонга тўғри зарба бера олмайди. 

Маълумки, Индиана штатидаги праймеризда омадсиз иштирок этганларидан сўнг, Республикачилар партиясидан 3 номзоднинг 2 нафари: Техас штати сенатори Тед Круз ва Оҳайо штати губернатори Жон Кейсик президентлик пойгаларидаги иштирокини тўхтатишга қарор қилишди. 

Демократик партиядан эса ҳозирча Вермонт штати сенатори Берни Сандерс ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон курашни давом эттирмоқда.