Қозоғистон Миллий банки асосий ставкасини +/-1 фоиз пункти оралиғи билан 15 фоиз этиб белгилади.

Миллий банкка кўра, мамлакатда инфляцияга оид тахминлар қисқараётгани кузатилмоқда. Шу билан бирга, молия бозорларида тенгедаги активларга ишонч кучайиб бормоқда. Шунингдек, валюта таваккалчиликларини кафолатлаш бўйича бозор фоиз ставкалари пасая бошлаган. 

Апрель ойидаги инфляция даражаси йиллик 16,3 фоизни ташкил этган. Умумий таклифдан келиб чиқадиган инфляциянинг кўтарилиш эҳтимоли сезиларли эмас, деб баҳоланмоқда.

«2016 йил якунига келиб йиллик инфляция даражаси 6 фоиз атрофида қолиши кутилмоқда», —дейилади Банк матбуот баённомасида. 
Жорий йил февраль ойида Қозоғистон Миллий банки асосий фоиз ставкасини 17 фоизга кўтарган эди.