«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике жамоани Дани Алвес ҳамда Арда Туран тарк этишига қарши бўлмайди ва уларга қизиқарли таклиф тушса, бошқа жамоага кетишларига қаршилик қилмайди. Бу ҳақда каталонлар жамоасидаги манбага асосланган ҳолда AS хабар тарқатган.

Ҳар икки футболчига ҳам яқинда Хитойдан жуда манфаатли таклиф тушган, аммо ҳар иккиси ҳам рад этилган эди. Шунга қарамай «Барселона»  клуби бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. Клубдагилар Дани Алвесни қиммат нархга сотиб бўлмаслиги ёки мутлақо текинга қўйиб юбориш мумкинлигини тушуниб туришибди ва «Барселона»  раҳбарияти бунга тайёр. Шу билан биргаликда, клуб Арда Туран билан боғлиқ вазиятда етарлича маблағ ишлаб олишни истайди.

Арда Тураннинг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси 2020 йилга қадар давом этиши лозим. Алвесда эса 2017 йилга қадар давом этиши кўзда тутилган шартнома бор.