Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган, Москвада май байрамлари вақтида бир қатор терактларни амалга оширмоқчи бўлган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари гавжум жойларда одамларга ўқ узмоқчи бўлган, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Қўлга олинган кимсалар май байрамларида гавжум жойларда одамларга ўқ узмоқчи бўлган", деб айтди манба. 

Айни вақтда бу маълумотнинг расмий тасдиғи олинмаган.

Аввалроқ Москвада байрамларда терактлар содир этмоқчи бўлган бир гуруҳ кимсалар қўлга олингани маълум қилинганди.