Эрон саноат, кон ва савдо вазири Муҳаммад Ризо Неъматзоданинг маълум қилишича, Эрон ва Белорусь мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Табриз шаҳрида МАЗ русумли автобус ва юк автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича йиғув линиясини ташкил этишга келишиб олган. У иқтисодий ҳамкорлик бўйича Белорусь-Эрон қўшма комиссиясининг Минскда бўлиб ўтган 13 мажлиси доирасида шундай баёнот берган. 

Корхонада, дизель ва газ двигателлари билан жиҳозланган транспорт воситалари ишлаб чиқарилади. У илк маҳсулотини август-сентябрь ойларида ишлаб чиқариши кутилмоқда, деган Неъматзода. 

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасини ўтган йилги 75 миллион доллардан 250 миллион долларгача чиқаришга келишиб олганлар.