Флорида штатидаги Орландо шаҳри расмийлари бир йил ичида шаҳарга ташриф буюрган одамлар сони 66 млн гача етганини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Бу кўрсаткич АҚШ сайёҳлик соҳаси учун рекорд натижа бўлиб, Орландога АҚШнинг энг кўп ташриф буюрилувчи шаҳарлари ўртасида кетма-кет иккинчи йил етакчиликни ушлаб туришга имкон берди.

Орландо сайёҳлик бюроси вакилларининг айтишича, шаҳарнинг сайёҳлар орасида бундай оммабоплашиши бир қатор омиллар билан тушунтирилади. Хусусан, одамларни жалб қилишга "Гарри Потер сеҳрли олами", "Уолт Дисней олами" каби тематик боғларнинг очилиши кучли туртки бўлди.

Visit Orlando бош директори Жорж Агуэль "Чексиз воқеа" деб номланган маркетинг кампаниясини ўйлаб топиб, уни ишга туширди. Бу кампания Орландода бўлган сайёҳларни ўз таассуротлари ва фотосуратлари билан ижтимоий тармоқларда ўртоқлашишга ундашга қаратилган.

"Бу йўналиш шаҳримизга келиб, сиз одатда бошқа жойларда олмайдиган шахсий, унутилмас тажрибага эга бўлишингизни ўзига хос қилади. Одамлар ҳаётларидаги хотиралар билан ўртоқлашадилар ва бу жуда ҳис-ҳаяжонлидир", деб айтди Агуэль.

Агуэлнинг айтишича, ўтган йили 10 млн дан кўпроқ одам Орландога анжуман ва учрашувлар ўтказгани келган. Бу эса 2015 йилда меҳмонхона ва мотеллардан йиғилган солиқ миқдорининг 230 млн долларни ташкил қилишига олиб келган.