Мираброр Усмонов "Спорт" каналига интервью берди

Спорт 05 Май 2016 19381

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал учрашувидан кейин “Спорт” телеканалига интервью берди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берган.

4 май куни Ўзбекистон футбол федерация президенти, Ўзбекистон олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов “Ардус” ва “Дўстлик” жамоалари ўртасида кечган ярим финал учрашувини томоша қилиш учун “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюрган.

Ўйин тугагач, Мираброр Усмонов “Спорт” телеканали журналисти Зоҳид Каримовга экслюзив интервью берган. 

Интервью чоғида Усмонов футзалнинг Ўзбекистонда тобора ривожланиб бораётганлиги, футзал бўйича жаҳон чемпионати ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, спортнинг ушбу тури оммалашиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб, жумладан, шундай деди:

“Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бу ютуқнинг ортида энг аввало ҳукуматимизнинг спортни ривожлантиришга кўрсатаётган ғамхўрлиги, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Футзал Уюшмаси томонида амалга оширилган катта ҳажмдаги ишлар, ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши, ОАВ, хуллас, каттадан катта меҳнат ётибди, десам адашмаган бўламан.

Бугун Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларга боринг, ёшлар спорт билан шуғулланаётганини кўрасиз. Мини-футбол майдонлари ҳар бир маҳаллага кириб борди ва ҳар куни шу майдонлар футболсевар халқимиз билан гавжум. Фарзандлари соғлом юрт эса, қудратли бўлади”.

Мираброр Усмонов, шунингдек, футзал бўйича Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳақидаги саволга жавоб бераркан, ишқибозларнинг жонкуярлигидан ҳайратда қолганлигини айтиб ўтди.

“Одамлар нафақат футзалга келишни, футзал кўришни бошлади, балки турли мусобақаларда дунёни ҳавас қилдирадиган даражада мухлислик қилишни бошлади.

Футзалчиларни нафақат таний бошлади, балки уларни ўзларига кумир қилиб олди. Тошкентдаги Осиё чемпионатида бизнинг мухлислар шунақа чиройли муҳитни яратиб беришдики, ОФК эътирофи ўз йўлига, мен улар ичида ўтирган бир ўзбекистонлик сифатида улар билан фахрландим. Терма жамоамиз бундай мухлисликдан кейин жаҳон чемпионатига чиқмаса бўлмасди”, - дейди Мираброр Усмонов.

Мираброр Усмонов, шунингдек, миллий терма жамоа мавзусидаги саволларга ҳам жавоб бераркан, жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келганлигини айтиб ўтди.

“Биз терма жамоаларга уларнинг халқаро мусобақаларда муваффақият қозониши учун етарли шарт-шароитларни яратиб бердик. Пойдевор қурдик. Замин ҳозирладик. Энди, жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келди ва биз бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз”, - дейди федерация президенти.

Мираброр Усмоновнинг интервьюси ушбу ҳафтада “Спорт” телеканалида намойиш этилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафта ичида: Остона сафари, Қўқондаги фожиалар, ўзбек футболи атрофидаги маш-машалар
21:25 / 25.03.2017 40299 Жаҳон
Қўқон фожиаси: яна бир киши ҳаётдан кўз юмди
21:09 / 25.03.2017 79930 Жамият
Ливия соҳиллари яқинида мингдан кўпроқ муҳожир қутқариб қолинди
21:33 77 Жаҳон
Ҳонгконг: Кэрри Лам бошқарувдаги илк аёл
21:33 125 Жаҳон
Россия - Алексей Навальний - аксилкоррупция намойишлари
21:11 938 Жаҳон
Хитойда сунъий интеллект орқали бошқарилувчи озиқ-овқат дўкони очилди
Италияда юк машинаси йўл ишчиларини уриб юбориши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
21:01 326 Жаҳон
27 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
АҚШнинг собиқ вице-президенти Трампдан кўра президент бўлишга лойиқроқ бўлганини айтди
20:18 1633 Жаҳон
Фоторепортаж: Россияда коррупцияга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
20:09 4523 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар