Ҳиндистонда Кумбха-мела диний фестивали вақтида юзага келган тиқилинч оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 70 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда CatchNews.

Маълум қилинишича, воқеа Уджайн шаҳрида юз берди. Тиқилинчнинг юзага келишига байрам иштирокчилари тагида тўпланган чодирнинг уларнинг устига қулаши сабаб бўлган. 

Кумбх-мела диний фестивали Ҳиндистонда 12 йилда бир марта ўтади ва бир ойга яқин давом этади. Байрамда 70 млн га яқин одам иштирок этади.