Мичиган штати Флинт шаҳрида фильтрланган сувни ичиш мумкин, лекин эски қувурларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама узоқ вақтдан буён сифатли ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган аҳоли пунктига ташриф буюрган пайтида маълум қилди, деб хабар беради ТАСС. 

Обама Флинт шаҳрида яшайдиган барча болаларни қўшимча тиббий кўрикдан ўтказишга чақирди. 

Шу ўринда президент Флинт шаҳридаги фильтрланган сув хавфсиз эканига ишонтирмоқчи бўлди. У олдида турган фильтрланган сувдан ҳўплади ва олти ёшдан кичик ва ҳомиладор аёлларга, яхшиси, бу сувдан истеъмол қилмасликни тавсия қилди.  

Флинт шаҳрида асосан қора танлилар бўлган 100 минг киши атрофидаги аҳоли истиқомат қилади. Сув таъминоти билан боғлиқ кескин вазият 2014 йилда юзага келган. Ўша йили Гурон кўлидан Флинтгача водоканал қуришга қарор қилинган. Қурилиш пайтида иқтисодий тежамкорлик мақсадида шаҳарни Детройт сув таъминоти тизимидан узиб қўйилди ва Флинт-Ривер дарёсидан таъминлашга ўтказилди. 

Шундан сўнг аҳоли сув таъми ва ҳидидан арз қила бошлади. Ҳаммасидан ҳам аҳолини болалар организмида қўрғошин миқдорининг ошиб кетиши хавотирга сола бошлади. Ота-оналар бу ҳолатни сувнинг сифати билан боғлашди. Норозилик ва шикоятлар босими остида ўтган йилнинг октябрь ойида шаҳар ҳокимияти сув таъминотини яна Детройтга улади. 

Охирги пайтларда штатда “легионер хасталиги” урчиб кетган. Сўнгги 17 ой давомида ушбу касалликка чалинган 91 киши рўйхатга олинган, шундан 12та ҳолат ўлим билан якунланган. Ушбу ҳолатларни ҳам Флинт кўли суви билан боғлиқ деган тахминлар бор.

Март ойидан бошлаб сув қувурлари тўлиқ алмаштириш, махсус фильтлар ва тозаловчи мосламар ўрнатиш ишлари бошланган. Лойиҳага 55 миллион доллар ажратилган.