Озарбайжоннинг Ганжа шаҳридаги чойхонада граната портлаши натижасида икки киши ҳалок бўлди ва яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақида АПА ахборот агентлиги маълум қилди. 

Бахтсиз ҳодиса 5 майга ўтар кечаси Аббас Саххат мавзеси Эльбрус Аллахвердиев кўчасида жойлашган чойхонада содир бўлди. Чойхона мижозларидан бири ҳозирча номаълум бўлган сабабларга кўра қўлбола гранатани портлатиб юборган.
Ҳозирга қадар маълум бўлишича, Ф-1 типидаги қўлбола граната Магеррам Аҳмедов томонидан портлатиб юборилган. Бунинг натижасида унинг ўзи ҳамда унинг жияни Талеҳ Аҳмедов ҳалок бўлишган. Аҳмедовнинг ўғли Наримон, унинг жияни Орхан Мирзоев ва Садиғ Аҳмедов жароҳат олиб, шифохонага етказилди. 

Ганжа - майдони ва аҳолиси сонига кўра Озарбайжоннинг иккинчи йирик шаҳри. У Бакудан 361 километр узоқликда жойлашган.