Пеллегрини: «Бугун «Реал» «Сити»дан кучлироқ эканини исботлади деб ўйламайман»

Спорт 05 Май 2016 2786

 «Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ЕЧЛ яримфиналида «Реал» га қарши жавоб учрашувидан сўнг (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз афсусдамиз, чунки мағлубиятга лойиқ эмасдик. Гол бўлган вазиятда рақибга омад кулиб боқди. Бу жуда кўп вазиятлар содир қилган икки тенг кучли жамоанинг баҳси эди. Ўйлайманки, икки жамоа ҳам финалга чиқишга ҳақли эди.

Ҳар икки ўйин ҳам тенг бўлди, уларда ҳужум эмас, ҳимоя кўпроқ кўзга ташланди.

Бугун бизга Сильва ва Насри етишмади, Туре эса эндигина жароҳатидан тузалиб қайтган.

Биз ўз ғояларимизни амалга ошира олмадик, рақиб бунга йўл қўймади. Дуранг ҳаққоний натижа бўлар эди.  «Реал» нинг шунчаки омади келди.

Албатта, финалга чиқа олмадингми, демак, имкониятни бой берганинг шу. Бизга кучли рақиб дуч келди, аммо уни биздан кучлироқ дея олмайман. Бизга омад етишмади. Биз ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. «Реал» бу ўйинларда  «Манчестер Сити»дан кучлироқ эканини кўрсатди дея олмайман.

Бу алоҳида аҳамиятга эга мавсум бўлди, ахир биз илк марта яримфиналгача етиб келдик, бу жамоа учун жуда муҳим эди. Жамоа кейинги мавсумда ҳам ЕЧЛда иштирок этишга ҳаракат қилади. Бу жамоа ҳали финалда ўйнаши керак.

Бу мавсум финалида фаворит йўқ. «Атлетико» ҳозир жуда кучли ўйинлар намойиш қилмоқда, «Реал»да эса жуда кўп савияли футболчилар йиғилишган», – дейди Пеллегрини.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар