Петербургда мотопараплан офтобда тобланаётган пенсионер аёлни ер бўйлаб судраб кетди

Жамият 05 Май 2016 9297

Сестрорецк шаҳрида (Санкт-Петербургнинг курорт ҳудудларидан бири) мотопараплан қўниш олдидан маҳаллий аҳоли бўлган офтобда тобланаётган 82 ёшли пенсионер аёлни шикастлаб жароҳат етказди. Бу ҳақда Фонтанка.ру сайти хабар берди

Бу нохуш ҳодиса 3 май куни бўлиб ўтган. Воқеанинг гувоҳи ўзининг “ВКонтакте” сайтидаги саҳифасида маълум қилишича, ўша куни мотопарапланда ҳамма хоҳловчилар учишган. Куннинг иккинчи ярмида эса бир одам қўниш олдидан парашют арқонига офтобда турган пенсионер аёлни илиб олиб бир неча метрга судраб кетган. Ҳодиса баёнчисининг сўзларига кўра, жабрланувчи эркакни қаттиқ урган, аммо у эътибор бермай аслаҳаларини йиғиштира бошлаган. 

“Фонтанка.ру” сайтининг воқеага аниқлик киритишича, аёлнинг ўрта даражадаги жароҳат билан госпиталга келтирилган ва кейинроқ даволаш масканига юборилган. Шунингдек, аёлга бошдан лат ейиш ташхиси қўйилган.

Кўпроқ янгиликлар