Португалияда эркак селфига тушиш вақтида 126 йиллик ҳайкални чил-чил қилди

Жамият 05 Май 2016 3618

Португалияда бир эркак селфига тушмоқчи бўлиб, 16-асрда яшаган қиролнинг 126 йиллик ҳайкалини чил-чил қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Эркак Лиссабондаги Росиу темир йўл вокзалида ўрнатилган португал қироли Себастьян l’нинг ҳайкали асосига чиққан ва кўполлик қилиб, ҳайкални туртиб, ерга тушириб юборган. Бу воқеа 3 май яримтун атрофида содир бўлган.

Омадсиз фотоҳаваскор бу қилмишидан сўнг воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган, бироқ полициячилар уни тутиб олганлар. Эркак ҳибсга олинди, у кейинроқ суд олдида жавоб беради.

Ҳайкалда қирол Себастьян l қўлида қалқон ва қилич ушлаб турган ҳолида тасвирланган. Ҳайкал вокзал биносига кираверишда, аркалар ўртасида 1890 йилдан бери турганди.  

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар