Россия ва Хитой биринчи марта ракетага қарши компьютер машғулотлари ўтказади

Жаҳон 05 Май 2016 48720

Россия ва Хитой яқин ҳафталарда биринчи маротаба компьютер моделлаштириши ёрдамида ракетага қарши қўшма машғулотларни ўтказади.

Гонконгнинг South China Morning Post нашрининг Хитой мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, машғулотлар Россиянинг ҳарбий-тадқиқот марказларидан бирида ўтади.

Икки давлат мудофаа вазирликлари биргаликдаги машғулотлар учинчи давлатларга қаратилмаганини таъкидлаб ўтди ва газетанинг ёзишича, улардан мақсад "баллистик ёки қанотли ракеталарни қўллаш ёрдамида иғвогар ракета ҳужумларидан ҳимояланишни таъминлашдан" иборат.

Бироқ хитойлик экспертларнинг таъкидлашича, томонлар машғулотларнинг ўтказилишини АҚШ Жанубий Кореяда ўзининг ракеталарга қарши тизими THAAD’ни (ҳарбий ҳаракатлар саҳнасида юқори зонал мудофаа) жойлаштирмоқчи эканлигини тасдиқлагандан кейин эълон қилдилар.

Хитой газетаси томонидан сўралган экспертлар THAAD "ҳам Хитой, ҳам Россияга хавф солишига" шубҳаланмасликларини айтишган. Истеъфодаги полковник Юэ Ганнинг айтишича, "бу қўшма машғулотлар АҚШга огоҳлантириш бўлади ҳамда Россия ва Хитойнинг ракета тизимлари масаласи бўйича келишувга эришилганидан кейинги ҳарбий ҳамкорлигининг бошланишини билдиради". 

Ўтган ҳафтада Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари Ван И ва Сергей Лавров Вашингтон ва Сеулни Шимолий Кореянинг ядровий ва баллистик ракеталар синовларига жавобан THAAD тизимини ўрнатишдан воз кечишга чақирганди.

Кун янгиликлари
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 9393 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 10823 Жамият
Германияда масжидга ҳужум қилинди
00:48 622 Жаҳон
Черногория бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши сабабини тушунтирди
00:38 429 Жаҳон
Пентагон: ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинган бўлиши мумкин
00:16 726 Жаҳон
Замонамизнинг энг яхши мураббийлари аниқланди. Гвардиола етакчи
00:11 831 Спорт
Малала Юсуфзойга суиқасд қилган жангари Покистон ҳукуматига таслим бўлди
00:07 696 Жаҳон
Апрель ойи сўнггига келиб Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди
00:06 1256 Спорт
Россия бир иттифоқчисини йўқотди - Қоратоғ НАТО аъзосига айланди
00:05 3570 Жаҳон
АҚШ полицияси "қуролланган" мушукни қўлга туширмоқчи бўлди
23:38 / 28.04.2017 1225 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар