Россияда давлат арбоблари бундан буён ишга кираётганда ўз аккаунтларига кириш имкониятини тақдим этишлари керак бўлади. 

Давлат Думасига бундай қонун лойиҳасини Владимир Бурматов ва Андрей Луговой киритишди. Парламентарийларнинг фикрича, бундай чоралар нуфузли иш ўринларига муносиб номзодларни танлаш имконини беради. 

Ижтимоий тармоқлардаги номзодлар аккаунтини текшириш усули дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланади, - деди ДД қўмитаси раис ўринбосари, ЛДПР фракцияси депутати Андрей Луговой.

Бундан ташқари, Андрей Луговой бундай янги усулларнинг киритилиши амалдорларнинг бизнес билан ноқонуний алоқаларини фош қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.