2011 йилдан бери Россия Жиноят кодексининг эктремистик ғояларга қарши бўлган «Кўролмаслик ёки душманлик кайфиятини уйғотиш, инсон ғурурини поймол этиш», яъни 282 моддаси билан айбланиб жазога тортилганлар сони 3 мартага ортган. Иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар маркази (ИСИМ) ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган. 

Бундан ташқари, Жиноят Кодексининг 280 ва 280-1 («экстремистик фаолиятга ва айирмачиликка ошкора даъват этиш») моддалари, шунингдек, 280 моддаси 2 банди (айни жиноятларни ОАВ ва интернет ёрдамида амалга ошириш) бўйича ҳукм қилинганлар сони ҳам сезиларли кўпайган.

«Сова» ахборот-таҳлилий маркази маълумотларига кўра, сўнгги йилларда бошқа жиноятлар билан боғлиқ маҳкама қарорларидан кўра «экстремистик» моддалар бўйича судланганлар сони кескин кўпайиб бормоқда. Экспертларнинг фикрича, антиэкстремистик ишларнинг бу тарзда кўпайишига мамлакатдаги сиёсий тартибга мослашишга уриниш ҳам таъсир қилмоқда. 

ИСИМ ҳисоботида айтилишича, экстремистик фаолиятга боғлиқ ишларнинг ортишининг яна бир сабаби, Россияда "экстремизм" тушунчасига халқаро ҳуқуқ доирасида аниқ изоҳ берилмаганлигидир.