Samsung АҚШ бозорида Apple’дан ўтиб кетди

Технология 05 Май 2016 17752

Samsung компанияси АҚШ смартфонлар бозорида Apple’дан ўтиб кетиб, етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда Counterpoint Research тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда BusinessKorea хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, Samsung март ойида АҚШда энг оммабоп смартфонлар ишлаб чиқарувчиси бўлди ва бозорнинг 28,8 фоизини эгаллади, Apple эса бозорнинг 23 фоизини эгалламоқда. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Samsung’нинг АҚШ бозорида етакчи бўлишига Galaxy S7 смартфони чиқарилиши ёрдам берди. Бу смартфон компаниянинг аввалги моделидан кўра кўпроқ ижобий фикрлар олган.

3-ўринни эса бозорнинг 17,1 фоиз улуши билан LG, 4-ўринни Хитойнинг ZTE компанияси (6,6 фоиз), 5-ўринни Alcatel (4,5) эгалламоқда.

Аввалроқ Apple инвестицион фонди бошлиғи компания раҳбари Тим Кукнинг истеъфосини талаб қилди.

Кўпроқ янгиликлар