Samsung компанияси Apple смартфонлари ва ўзининг эски моделдаги флагманларини янги телефонларга алмаштириш таклифини берувчи Trade-in дастури бўйича акция йўлга қўйди.

Компания Samsung'нинг Galaxy S ва Galaxy Note серияли флагман смартфонлари, шу билан бирга iPhone 5s, iPhone 6 Plus ва iPhone 6 қурилмаларини Galaxy Note 5, Galaxy S6 edge моделларига алмаштирмоқда. Эски телефонини топширган харидор 15 минг рубль чегирмага эга бўлади. 

Компаниянинг таъкидлашича, ўтган йили бундай акция харидорлар орасида муваффақиятга эришган.