Тадқиқотчилар: Тутанхамон аёллар учун тайёрланган сағанага дафн этилган

Маданият 05 Май 2016 7820

Олимларнинг аниқлашича, Қадимги Мисрнинг машҳур фиръавнларидан бири Тутанхамоннинг мақбараси аввалига аёл киши учун қурилган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган.

Тадқиқотчилар бу фаразни даҳманинг ички тузилишига кўра билдиришган: XVIII сулола давридаги мақбарада эркак киши тобути киришдаги чап тарафга жойлашган бўлган. Тутанхамоннинг мақбарасига кирганда эса ўнг томонга бурилиш керак бўлади. Тарихчиларнинг қайд этишича, фиръавннинг рафиқаси Хатшепсутнинг тобути ҳам мақбарасидаги ўнг томонга жойлаштирилган.

Мисршуносларнинг фикрича, мақбара эркаклар учун анча кичиклик қилади. Шу туфайли бу мақбара аввалига аёл киши учун қурилган, аммо Тутанхамон тасодифан 19 ёшида вафот этгани туфайли у айнан шу "аёлларга хос" мақбарага дафн қилинган.

Тахминларга кўра, Тутанхамон Миср фиръавнлари оилаларида урф бўлган яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар натижасида юзага келган ирсий касалликлар билан оғриган.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, бу мақбара аввалига Қадимги Мисрнинг XVIII сулоласи асосичи Эхнотоннинг катта рафиқаси Нефертити учун қурилган бўлиши мумкин. Малика Нефертити ўгай ўғли ва айни пайтда куёви бўлган Тутанхамон мозорида кўмилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.  Императорнинг Луксордаги (Миср) мозори очилгач, мазкур тахмин ўз тасдиғини топгандек бўлди — мақбаранинг сканер ёрдамида текширилиши унда яширин хона борлигини кўрсатган. Олимлар Нефертити кўмилганлиги эҳтимолдан холи бўлмаган жойдаги тадқиқотларни давом эттирмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24093 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52768 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64517 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 51 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 246 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 931 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1121 Жамият
Кўпроқ янгиликлар