Япониянинг хавфсизлик ёстиқчалари ишлаб чиқарувчи компанияси Takata Corp. АҚШда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги миллий бошқармаси талабларига кўра 35-40 млн та хавфсизлик ёстиқчаларини алмаштиради, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.

Алмаштириш 2016 йил май ойидан 2019 йилнинг декабрь ойигача 5 та босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. Бу хавфсизлик мақсадида АҚШда энг катта кўламдаги автомобилларни ортга чақиртириб олиш бўлади.

Таъкидланишича, компаниянинг маҳсулотидаги нуқсон туфайли АҚШда 10 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ киши жароҳат олган.