Трамп партия номидан номзоди эълон қилингунгача ўз маъмурияти таркибини эълон қилиши мумкин

Жаҳон 05 Май 2016 1436

АҚШ президенти лавозимига номзод  Дональд Трамп сайловларда ғолиб бўлгунча ва Республикачилар партияси номидан президентлик лавозимига номзоди эълон қилингунгача ўз маъмурияти таркибини эълон қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Менга биз Кливленддаги қурултойга боргунча бирор ишни бажариб қўйиш ғояси хуш келмоқда. Ҳа мен буни қила оламан ва фикримча бу ижобий қабул қилинади", деб айтди Трамп бу борадаги тегишли саволга жавобан Fox News эфирида.

Аввалроқ Трампнинг Республикачилар партиясидан сўнгги рақиби Жон Кейсик президентлик пойгасидан чиқиши маълум бўлганди.

Бундан аввалроқ Индиана штатидаги праймериздаги мағлубиятдан кейин Техасдан сенатор Тед Круз ҳам президентлик пойгасидан чиқиб кетганди. Энди Трамп партиядан ягона номзод бўлиб қолди. 

Демократчилар партиясидан икки номзод – Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс ва АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон ҳали курашни давом эттирмоқдалар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар