Ўзбекистон аҳолисининг 65 фоиздан кўпроғи Huawei ускуналари ёрдамида алоқа хизматидан фойдаланади

Ўзбекистон 05 Май 2016 4021

Ўтган ҳафтада Huawei Ўзбекистон бош директори Ван Пен ўзининг илк матбуот анжуманини ўтказди. У 2016 йил февралида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги шохобчасига бош директор этиб тайинланган эди. 

Ван Пеннинг ҳикоя қилишича, компания ваколатхонаси очилганидан бошланган ўзаро ҳамкорликнинг 16 йиллик қисқа тарихида бир нечта мобиль алоқа компанияларига ускуналар етказиб берилган, биринчи 3G тармоғи ва МДҲ минтақасида биринчи LTE тармоғи йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Uzmobile миллий мобиль операторининг илк тижорий фойдаланиши амалга оширилган. 

Жорий йилда "Жиззах" махсус эркин индустриал ҳудудида лойиҳа қиймати 3 млн. доллардан кўпроққа баҳоланган қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, корхонанинг расмий ишга туширилиши яқин кунларда бўлиб ўтади. У телекоммуникация ускуналари, хусусан, шишатолали коммуникация тармоқларининг муҳим қисмларини ишлаб чиқаради. Бунда, “Huawei” ва "Ўзбектелеком" АЖ ҳиссаси тенг улушда 1,5 млн АҚШ долларидан иборат. 

“Huawei Technologies Co.Ltd” (Huawei) компанияси билан қўшма лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 сентябрдаги “Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирлари ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида”ги Р-4131 рақамли фармойишига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 Қайд этилишича, Ўзбекистонда Huawei алоқа станциялари ускуналаридан аҳолининг 65 фоизи фойдаланиши ахборот ва коммуникация технологиялари ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан бирининг қурилмаларидан бир давлат ҳудудида фойдаланишига оид 140 давлат кўрсаткичидан сезиларли кўпдир.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар