Жаҳонда илк бор АҚШда Ferrari электр спорткари ясалди

Технология 05 Май 2016 2666

Оддий автомобилларни электркарларга айлантириш билан шуғулланадиган Американинг Electric GT компанияси жаҳонда илк бор Ferrari – 308 GTE спорткарининг электрлаштирилган русумини ишлаб чиқди. Машина машҳур фирманинг 1978 йилги 308 GTS модели негизида ишлаб чиқилган. Компания уни ёқилғи тарқалиши туфайли мотор қисми ёниб кетган ҳолда сотиб олган эди. 

Америкаликлар Ferrari кузови ва салонини тўлиқ тиклаб, 2,9-литрли 240 от кучига эга ёниб кетган мотор ўрнига 415 от кучли электр қувват ускунасини жойлаштирган. Машина 1990 йиллар бошида ишлаб чиқарилган Porsche 911га ўрнатилган беш босқичли механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади.

 Electric GT вакилларининг сўзларига кўра, «механик» қути танланишига «Ferrari’ни бошқаришдан ҳузур-ҳаловат бахш этиш истаги» сабаб бўлган. Катта айланиш лаҳзаларини кўтара олгани учун ҳам айнан «Порше» трансмиссияси танланган. 

Электромоторни 30 киловатт-соатлик батареялар қувват билан таъминлайди. У бир марта захира тўплагач 160 км.гача юра олади. Кейинчалик машиналарни 2 марта кучлироқ батареялар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Янги ишланманинг вазни оригинал Ferrari 308 GTS’дан 300 кг.га оғирроқ бўлиб, 1,5 тоннани ташкил этмоқда. 

Электрокар Калифорниянинг Монтерей шаҳрида бўлиб ўтадиган аукцион доирасида Mazda Laguna Seca Raceway автодромида намойиш этилади.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар