АҚШ ҳукумати электрон сигареталар устидан назоратни кучайтирди. Бу ҳақда The New York Times хабар қилди

Санитария назорати бўйича Федерал бошқарма томонидан қабул қилинган янги қоидаларга кўра, 18 ёшгача бўлган шахсларга электрон сигареталар сотиш тақиқланади. Сотиб олаётганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатишга тўғри келади. 

Бундан ташқари, электрон сигареталарни энди автоматдан сотиб олиб бўлмайди, уларнинг ишлаб чиқарувчиларига эса маҳсулотни “енгил” ва “майин” сўзлари билан реклама қилиш ман этилади. 

АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Сильвия Бервеллнинг сўзларига асосан,  2009 йили тамаки маҳсулотлари савдосига чеклов ўрнатилгач, электрон сигареталарга бўлган талаб кескин ошиб кетди. Бу эса ҳукуматнинг хавотирига сабаб бўлди. Янги қоидалар киритиш орқали давлат раҳбарлари чекмайдиган авлод учун кураш олиб бормоқчи. 

Расмий маълумотларга кўра, АҚШда тахминан 40 миллион кашанда бор ва чекиш мамлакатда ҳар йили 480 минг одамнинг ўлимига сабаб бўлади.