Аллегри «Ювентус» билан шартномасини 2018 йилнинг 30 июнигача узайтирди

Спорт 06 Май 2016 1575

Кутилганидек, 6 май куни «Ювентус» жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри туринликлар клуби билан шартномасини узайтирди. «Кўҳна синьоралар» жамоасининг расмий сайтида маълум қилинишича, 48 ёшли мутахассис билан янги шартнома 2018 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилган. Унинг амалдаги шартномаси муддати 2017 йилнинг ёзига қадар эди.

Итальян ОАВида бундан олдинроқ янги шартномага кўра Аллегри йилига 5 млн евро миқдорида маоши олиши ҳақида хабарлар берилганди.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда, унинг бош мураббийлигида жамоа 2 марта Италия чемпиони ва бир марта Миллий Кубркка эга чиққан.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар