Януковичнинг вертолёти кимошди савдосига қўйилди

Жаҳон 06 Май 2016 2099

Украина президенти Виктор Янукович "Межигорье" қароргоҳидан Киев марказидаги иш жойига учиб келишда фойдаланган Agusta AW139 русумли вертолёт савдога қўйилганини халқаро авиаброкерлар сайтларида эълон қилинган маълумотлар тасдиқламоқда.

Уни сотиш билан Швейцарияда рўйхатдан ўтган Sparfell & Partners ҳамда Американинг SkyQuest International фирмалари шуғулланмоқда. Ҳозирча учар техниканинг нархи эълон қилинмаган. 

Sparfell & Partners фирмаси сайтида вертолётга оид барча техник тавсифлар тўлиқ келтирилган. Хусусан, интерьер тавсифига кўра, салон 6 кишига мўлжалланган, иккита чарм ўриндиғи VVIP (very very important person, «жуда жуда муҳим шахс») тўпламида жиҳозланган, унда сенсор экранли кўнгилочар маркази мавжуд, CD, DVD, сунъий йўлдош радиоси, саккизта овозкучайтиргич, 2та 15-дюймли монитор ва шахсий буюртма асосида ишлаб чиқилган дам олиш бурчаги. Иккита иқлим назорати ҳудуди, сунъий йўлдош телефони ҳам эътибордан четда қолмаган. Шу билан бирга, салон шовқинни ўтказмасликни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган. 
VIP тўпламли Agusta AW139 вертолёти 2008 йили ишлаб чиқилган. 2010 йилдан Украинанинг «Центравиа» МЧЖ рўйхатида турган. У, ўз навбатида, Мэн оролида рўйхатдан ўтган Aero Holdings компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. 

2014 йил июль ойларида UR-CRB борт рақамли вертолёт Украина рўйхатидан чиқарилиб, Мэн оролида M-OLJM рақами остида рўйхатга қўйилиб, оролнинг 2014 йил апрели бошида ташкил этилган яна бир фирмаси Boutique Aviation Limited ихтиёрига берилган. Boutique Aviation ва Aero Holdings манзили бир хил экани унинг иккисини ҳам Wilton (IOM) Ltd компанияси бошқаришини англатади.

2014 йил июль ойида Украина давлат ишлари бошқармаси раҳбари Сергей Березенко собиқ давлат раҳбари Янукович фойдаланган Augusta вертолётининг йўқолгани ҳақида маълум қилган эди. 

«Янукович йўқолгач, вертолёт ҳам ғойиб бўлди», — дея Березенко сўзларини келтирган эди «112 Украина» телеканали. 

Янукович Украина президенти бўлган вақтларда, президент ишлари бошқармаси вертолётни «Центравиа»дан йилига 7,5 млн гривень (915 минг АҚШ доллари) ҳисобига ижарага олган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар