Мьянманинг нефрит кони жойлашган туманлардан бирида юз берган кўчки оқибатида 13 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 6 май куни Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, кон чиқиндиларидан иборат кўчки 5 май куни тунда Хпакант шаҳрида юз берган.

Табиий офат остида қолиб кетган инсонлар сони қанчалиги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Бу Мьянмада юз бераётган биринчи ана шундай ҳолат эмас. 2015 йилнинг 21 ноябрь куни ҳам Хпакантада юз берган кўчки натижасида 113 киши ҳалок бўлган эди.